Madaniy ma'rifiy faoliyat

Зарафшон саноат касб-хунар коллежида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар тўғрисида

Маълумот

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги

 

Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежи

 

  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги

“Миллий ғоя тарғиботи  ва маънавий-маърифий ишлар  самарадорлигини  ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451 сонли қарори ижроси юзасидан Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежида 2016 йил давомида амалга оширилган ишлар маълумоти

 

   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги

 “Миллий ғоя тарғиботи  ва маънавий-маърифий ишлар  самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451 сонли қарори ижроси юзасидан Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежида 2016 йилнинг сентябр, октябр, ноябр ойлари давомида амалга оширилган ишлар

ҲИСОБОТИ

 

   Коллежда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи  ва маънавий-маърифий ишлар  самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 451-сонли қарори ижросини таъминлаш    бўйича  2015 йил  7 январдаги 2-сонли ички буйруғи ва шаҳар Маънавият тарғибот бўлими ҳамкорлигида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур ижросини таъминлаш ҳамда  коллежда ўқувчи- ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида маънавий баркамол, етук ахлоқли, Ватанга, халққа  садоқатли шахс ҳамда юқори малакали мутахассис қилиб тарбиялаш мақсадида маънавий-маърифий ишлар олиб борилмоқда.

- Ёшларни билим олишга маънавиятини юксалтиришга ундаш, уларни ижтимоий, сиёсий, маънавий билимини ошириш мақсадида гуруҳларда ҳар ҳафтада режа асосида Маънавият соатлари, ўқитувчи ва ишчи-ходимлар ўртасида ҳар ҳафта жума кунлари маънавият ўқувлари ташкил этилган.

2016 йил сентябр, октябр, ноябр  ойида қуйидаги маънвий-маърифий тадбирлар ўтказилди:

-Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежида 2016 йил 4 сентябр куни соат   8-00 да коллеж биноси фойесида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида тадбирни очилиш маросими ўтказилди.  Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради ва барча гуруҳлар жадвал асосида белгиланган хоналарда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси”га таклиф қилиндилар.

  “Хотира дарслари” Ўзбекистон Республикаси Ваазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 сентябрдаги 4-сонли йиғилиш баёни 2-иловасида берилган матн  ва тақдим этилган видеофильм асосида белгиланган жадвал  асосида 1- ва 3-босқичлар 1-сменада, 2-босқичлар 2-сменада ўтказилди. “Хотира дарслари”да жами 985 нафар ўқувчи иштирок этди.

   -2016 йил 9 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг биринчи  Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган   “Энг буюк жасорат соҳибига эҳтиром” мавзусида Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва ишчи-ходимлари ўртасида “хотира дарси”  ўтказилди/

  -2016 йил 10 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир” номли китоби мазмун-моҳияти юзасидан 207-гуруҳда очиқ маънавият соати ўтказилди.

-2016 йил 20 сентябрда “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусида  маданият ва санъат намоёндалари, ижодкорлар  иштирокида учрашув ўтказилди.

                

-2016 йил 29 сентябрда 1 октябр-“Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устозга таъзим” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

2016 йил 7 октябрда “Мустақиллик, тинчлик, осойишталик учун, барчамиз бирдек масъулмиз” мавзусида маънавият соатлари ташкил этилди. Ушбу мавзу юзасидан 203-гуруҳда очиқ маънавият соати ўтказилди.

21 октябр-Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилгналигининг 27 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилди. Жумладан,

-2016 йил 18 октябрда “Тиллат миллат кўзгусидир” мавзусида рус гуруҳларида тадбир ўтказилди.   

-2016 йил 21 октябрда “Она тилли –миллат ғурури” мавузсида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда ўқувчилар томонидан тилимизни улуғловчи шеър ва ҳикматли сўзлар, миллий рақс ва қўшиқлар ҳамда саҳнавий кўринишлар намойиш этилди. 

    -2016 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Байроғимиз-ифтихор ва ғурур тимсоли” мавзусида тадбир ўтказилди.

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил  8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-911 сонли қарори ҳамда Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг “Одам савдосига қарши курашиш  самарадорлигини  янада ошириш борасида 2015-2016 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси” ижроси бўйича  амалга оширилган ишлар.

Коллежда ўқувчи-ёшлар ўртасида одам савдоси жиноятига қарши курашиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш  ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-911 сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича коллежнинг 2016 йил 9 январдаги 7-сонли ички буйруғи ва шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида  шаҳар   Идоралараро комиссиясининг 2016 йилга мўлжалланган иш режаси асосида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.Режага мувофиқ ҳуқуқ тарғибот ходимлари ҳамкорлигида ҳар ойда ўқувчилар ўртасида давра суҳбатлари, иншолар танлови, кўргазмалар танлови, семинарлар ўтказиш белгиланди.

-2016 йил 27 сентябрда одам савдосига қарши курашиш бўйича “Мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш-бош мақадимиз” мавзусида  “Ёшлик” МФЙ раиси Х. Эрнафасов иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида”ги 360-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг  2010 йил 29 сентябрдаги  “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги 263-сонли қонуни ижроси бўйича  олиб борилган  ишлар

     Кoллeждa “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонуни, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича  коллежнинг 2016 йил 9 январдаги 6-сонли ички буйруғи, Ички ишлар ҳамкорлигида 2016 йилга  мўлжалланган  чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Вояга етмаган ёшлар ўртасида уларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш мақсадида ишлар ташкил қилинган.

-2016 йилнинг 13 сентябрда ҳуқуқ тартибот ходимлари иштирокида “Вояга етмаган ўқувчи-ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, одам савдоси, диний экстремизм ва терроризм, ўз жонига қасд қилиш каби салбий иллатларни олдини олиш профилактикаси” ҳақида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда коллеж маъмурияти ходимлари ва коллеж юристи М. Нормуродов иштирок этди.

-2016 йил 23 сентябрда 102-гуруҳ ўқувчилари иштирокида “Оммавий маданият-ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида очиқ маънавият соати машғулоти ўтказилди.

-2016 йил 7 ноябрда ўқувчилар давомати ва тартиб-*интизомини назорат қилиш мақсадида шаҳар вояга етмаганлар билан ишлаш инспектори О.Қўзиев билан учрашув ўтказилди.

-2016 йил 15 ноябрда “Конституция-бахтимиз пойдевори” мавзусида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ва  сайлов қонунчилигининг мақсади, мазмун ва моҳиятини ёшларга тушунтириш ҳамда  тарғиб қилиш юзасидан Ўзбекистон  ХДП ва Миллий тикланиш Зарафшон шаҳар кенгаши вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.      

-2016 йил 21 ноябрда “Ҳуқуқ ва бурч ” мавзусида ҳуқуқ тартибот ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.

 

Ўқувчи ёшлар ўртасида наркотик моддаларни назоратини олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар

 

   Коллежда гиёҳвандликка қарши курашиш ва уни олдини олиш , соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида коллежнинг 2016 йил 8 январдаги 4-сонли ички буйруғи ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида 2016 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Ўқувчи-ёшлар ўртасида гиёҳвандликни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тиббиёт ходимлари, ҳуқуқ тартибот ҳамда маҳалла вакиллари иштирокида тарғибот ишлари олиб борилиши белгиланган. Жумладан,

-2016 йил 8 сентябрда “Гиёҳвандлик, ОИТС, ичкиликбозлик ва шу каби турли иллатларнинг оила муҳитига, ёш оилалаларга ва келажак авлодга салбий таъсири” мавзусида тиббиёт ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

  -2016 йил 10 октябрда гуруҳлар ўртасида “Ёшлар Гиёҳвандликка қарши!” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

-2016 йил 17 октябрда гуруҳлар ўртасида “Гиёҳвандликсиз соғлом ҳаёт сари” мавзусида семинар-дарс ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги  “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1023 сонли қарори  ижроси бўйича амалга оширилган  ишлар

 

       Коллежда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1023 сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича 2016 йилга мўлжалланган  коллежнинг 2016 йил 8  январдаги 5-сонли ички  буйруги  ва   шаҳар   тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ҳамда шаҳарда “ОИВ инфекциясига қарши кураш бўйича 2013-2017 йиллар учун мўлжалланган стратегик дастур”ни бажарилиши юзасидан тадбирлар режаси ижросини таъминлаш  юзасидан дастур ишлаб чикилган.

         Коллежда ОИТСга қарши кураш бўйича тарғибот воситаларидан “ОИТС-21 аср вабоси” номли баннер, АРМда “ОИТСга қарши курашамиз!” номли бурчаклар ташкил қилинган.

 

     Ўқувчи-ёшлар ўртасида Диний экстремизм, терроризм ва миссионерликни олдини олиш, диний вазиятни янада соғломлаштириш бўйича амалга оширилган  ишлар

      Коллежда Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастлик ва миссионерликни олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлиги ҳамда ўқувчи-ёшларни турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш  ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 мартдаги “Ижтимоий маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастликни олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 130-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, 2000 йил 15 декабрдаги“Терроризм ва унинг турли кўринишларига қарши курашиш” тўғрисидаги қонунлари  ижросини таъминлаш мақсадида коллежнинг 2016 йил  7 январдаги 3-сонли  ички буйруғи, ишчи гуруҳ таркиби ва шаҳар масжид имом хатиби , маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда 2016  йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. 

  -Ҳар куни ўқувчилар давомати назорат остига олинган. Дарс вақтида масжидга қатнайдиган ўқувчилар йўқ. Коллеж маъмурияти ва ўқитувчиларимиз томонидан ташкил қилинган рейд асосида ўқувчиларимизнинг бўш вақтларида нималар билан шуғулланишлари жадвал асосида ҳар ҳафтада назорат қилиб бориши белгиланган.

-Ҳар ҳафтада ўтказиладиган ритуалларда, маънавият соатларида, ижтимоий фан машғулотларида ўқувчиларга диний экстремизм, терроризм, миссионерликнинг салбий оқибатлари ҳақида маълумотлар бериб борилиши белгиланган.

- Коллежда ўқувчи-ёшларни турли зарарли иллатлардан асраш, диний экстремизм, терроризм, турли жиноятчиликларни олдини олиш ва улар онгида ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш мақсадида маънавий-маърифий, ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилиши режалаштирилган.  

-2016 йил 28 октябрда 204-гуруҳ томонидан Диний экстремизм, фундаментализм, ақидапарастлик, терроризм жамият тараққиётига муҳим таҳдид сифатида” мавзусида очиқ маънавияти соати машғулоти ўтказилди.

-2016 йил 29 ноябрда  ўқувчи-ёшларни диний экстремистик оқимлар, миссионерлик билан боғлиқ ёт ғоялардан асраш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида  “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш муҳим вазифа” мавзусида учрашув ўтказиш ва мавзуга оид реферат . буклетлар кўргазмаси ташкил этилди.

 

В категории нет страниц.



Madaniy ma‘rifiy faoliyat
Foydali resurslar




Axborot-resurs markazi




Авторизация



Забыли Пароль?   Регистрация