Umumiy ma'lumotlar >> Yangiliklar

Инсон қадри – улуғ , хотираси муқаддас .

05-06-2018 | Раздел: Yangiliklar

“Хотира ва  қадрлаш  куни”ни юртимиз бўйлаб  нишонлаш  эзгу анъанага  айланган.  Инсон  хотира  деб аталмиш бебаҳо хазинаси орқали  ота-боболарининг  тарихини  ўрганади ,улар босиб ўтган шарафли йўллардан бохабар бўлади ва ўтмишини муқаддас билиб ,келажак авлодга етказади. Бу кунда миллионлаб ватандошларимиз тонг саҳардан ўтганлар ҳокини зиёрат қилиб,юксак ҳурматга лойиқ аждодларимизни яхши ниятлар ила хотирлаб, руҳларини  шод этадилар. Ота-оналари,кекса бобо-момоларини зиёрат қилиб,кўнглини кўтарадилар,уларга совғалар улашадилар. Юртимиз равнақи,Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга фаол ҳисса қўшган юртдошларимизни яна бир бор улуғлаб, уларга меҳр эҳтиром кўрсатадилар. Бундай эзгу анъанани давом эттириш мақсадда Зарафшон Саноат касб-ҳунар  коллежининг Электр энергетикаси йўналиши 211-гуруҳ ўқувчилари “Ёшлик” мфй раиси ҳамда коллеж Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси ҳамкорлигида  6-кичик туман,14-уй,18-хонадонда истиқомат қилувчи фронт орти фахрийси  Фирсов Василий Васильевичнинг хонадонига ташриф буюриб, байрам билан табрикладилар. Василий Васильевич ўз ҳикояларида фронт орти оғир меҳнати , эрк,дея курашган ўғлонлар мардлиги  эвазига келган  бугунги ҳаёт, тинчлик ва осойишталик  ҳақида сўзлаб берди. Шу озод кунларнинг  қадрига етишга, ўз мутахасисликлари бўйича яхши ўқиб , ватан равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшишга,юртига муносиб  фарзанд бўлишга  даъват  этувчи сўзлари  ўқувчиларнинг қалбида  чуқур из қолдирди.

   

 

12 апреля - День космонавтики

05-06-2018 | Раздел: Yangiliklar

Здравствуйте дорогие друзья, преподаватели и учащиеся колледжа. Ровно 57 лет 12 апреля 1961 году  назад в Советском Союзе был запущен космический корабль «Восток», которым управлял Юрий Алексеевич Гагарин. Полет продолжался 1 час и 48 мин. Это был первый в мире полет человека в космос. И с этого дня 12 апреля считается Днём космонавтики. И сегодняшнее мероприятие посвящено этому дню. 

   

 

Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежида 2018-йил 30-янарь санасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлашга бағишлаб “Ёшлар иттифоқи шахмат тахтаси” мавзусида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди.

16-02-2018 | Раздел: Yangiliklar

Зарафшон саноат касб -ҳунар коллежида 30 январь куни жисмоний тарбия кафедраси ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби  И.А.Каримов хотирасини абадийлаштириш ва таваллудининг  80 йиллигини нишонлашга бағишлаб  Ёшлар иттифоқи шахмат тахтаси мусобақаси  бўлиб ўтди. Бу мусобақада Биринчи  Президентимиз “Буюк-давлат ва сиёсат –арбоби”  Ислом Абдуғаниевич Каримов ни хотирлаб,  бизнинг келажагимиз бўлган ёшлар учун қилган эзгу ишлари  ёдга олинди. Мусобақанинг мақсад ва вазифаси, ўқувчилар ақлини чархлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш,  жисмоний етук, аҳлоқий баркамол ва ватанимизга садоқат руҳида комил инсон қилиб тарбиялаш. Спорт турларига ёшларни қизиқиши ва эътиборини кучайтириш, ёшларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш,  ғалабага интилиш иштиёқларини камол топтириш , ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ёшларимизни ўзига бўлган ишончини янада орттиришга замин яратди.

Бу мусобақада фахрли I- ўринни 201 гуруҳ ўқувчиси Қосимов Дилшод эгаллади ва кичик мусобоқа ғолибига айланди.

 II- ўринни Туробов Ҳакимжон 107 гуруҳ  ўқувчиси  эгаллади.

III-ўринни Таубалдиев Нурбақыт 107 гуруҳ ўқувчиси эгаллади.
 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан “Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов” тавалудини 80 йиллик юбилейини кенг нишонлаш тўғрисидаги фармонига асосан ўқувчи-ёшлари ўртасида Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежида “Мустақиллигимиз асосчиси”мавзусида ўтказилган тадбир.

16-02-2018 | Раздел: Yangiliklar

Маънавий маърифий тадбирни коллеж ММИБДЎ  Темиров И. очиб берди ва муҳтарам бирнчи Президинтимиз халқимизнинг оғир ва мураккаб бир даврда озодлик сари йўл бошлаган буюк инсон эканлигини айтди. Халқимиз онгида озодлик тушунчасини ва озодликга эришиш туйғусини сингдириб, собиқ шўро тузими тазиқларига қарамасдан халқимизнинг мустақилликка эришишига сабабчи инсон эканлигини айтиб ўтди.

Биринчи Президинтимиз жахон харитасида  мустақил Ўзбекистон давлати борлиги ва қисқа мудат ичида дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига қўшилишига эришди десак хато бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг  ахборотида  таъкидлаганидек  мамлакатимизнинг  Биринчи  Президенти  И.Каримов  ҳақиқатдан  буюк  тарихий  шахс   экаелигини айтиб ўтди. И.Каримовнинг  қатъияти  ва  жасорати  билан  республикамиз  мустақиликка  эришгани  ва  ўз  тараққиёт  йўлида  улкан  муваффақиятларни  қўлга  киритгани. бунга биргина  И.Каримовнинг  ташаббуси билан  яратилган “тарақиётнинг  ўзбек  модилини   ривожланиш   йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлганлигини такидладии. Ёш  давлатимиз  учун  ғоят  мураккаб   ва  маъсулиятли  даврда  вазият  барқарорлашувининг  олди  олингани  ва ҳалқимизнинг  уруш  дахшатларини  кўрмасдан  эсон-омон  ўтиши  бевосита  И.Каримов  номи  билан  боғлиқлигини айтиб ўтди.

Тадбир давоми Ўзбекистон Республикасининг биринчи  Президенти   Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган чиқишлар ва саҳна кўринишлари билан давом этди.

Мустақиллик  ҳеч  қайси  халқ,  ҳеч  қайси  миллат  тарихида  осонлик  билан   қўлга  киритилган  эмас. Энг  қийини  мустақилликни сақлаб  қолишдир. Мисол  тариқасида  ўтган  асрнинг  60-йилларида  Африка  қитъасида  ва  90-йилларида  постсовет  мамлакатларида  қўлга  киритилган  мустақилликлар  ҳақида  гапирадиган  бўлсак,  қайси  бир  ёш  давлатда  раҳбари  оқил  ва  доно  бўлса  ўша  мамлакат  тараққиёт  йўлидан  борди. И.Каримов оқилона  олиб  борган  сиёсат  туфайли  Ўзбекистон  чорак  аср  мобайнида  гуллаб  яшнади  ва  жаҳонда  муносиб  ўрнини  топди.  Буюк  ишлари  туфайли  И.Каримов  сайёрамизнинг  нуфузли  сиёсатчиларидан  бири  сифатида  тан  олинди.

Ўзбекистон  Республикаси  Олий  Мажлиси  ва  вазирлар  Маҳкамасининг  ахборотида перзидентимиз Ш.М.МирзиёевЎзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов га “Буюк давлат ва сиёсат арбоби”  деб таъриф бердилар.Халқимимзнинг  чексиз  муҳаббатини қозонган,  мустақил  мамлакатимизнинг  Биринчи  йўлбошчиси  И.Каримов  қалбимизда  абадий  қолади  ва  80  ёшли  юбилейи  кенг  нишонланади.  У  келажак  авлодлар  хотирасида  тинчлик,  барқарорлик,  фаровонлик  ва  тараққиёт  рахнамоси,  буюк  давлат  арбоби  сифатида  мангу  яшайди.
 

 

Ватан ҳимоячилари куни

16-02-2018 | Раздел: Yangiliklar

Йиғилишни  шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Акрамова кириш сўзи билан очиб, меҳмонларни, ўқитувчилар ва  ўқувчиларни, Ватанмиз  ҳимоячилари ҳарбийларни  катта  тантана, 14 – январь  - ватан  ҳимоячилари  куни  байрами  билан табриклаб ўтиб  оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлик-саломатлик  тилаб,  бугунги байрам тадбири билан барчани табриклади.Кун тартибидаги  масала юзасидан, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Зарафшон шаҳар кенгашининг биринчи ўринбосари - У.Очилов сўзга чиқиб она  юртимиз  ҳар  доим  ўзининг  мард,  жасур йигитлари  билан  фахрланиб  келганлиги,  йигитларимиз   ота-она  ва  оиласини, ўзи  яшаётган  юрт  тупроғини  муқаддас  билиб,  Ватан  ҳимояси  учун  доимо  шай  туришни  бурч  деб  ҳисоблаган.  Ушбу  байрамнинг  нишонланиши  халқимизнинг   ўз  армиясига  нисбатан  чексиз  ҳурматини,  йигитларига  нисбатан  ифтихорини  билдиради, деб тадбир иштирокчиларини, айниқса ҳарбий соҳада фаолият юритаётганларни яқинлашиб келаётган тадбир билан табриклади.  Кун тартибидаги  масала юзасидан, Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежи директори - Ғ.Облақулов сўзга чиқиб “Нима  учун  Ватанни  она  сўзи  билан  ёнма-ён  ишлатамиз? Чунки  ватан  ҳам  онамиз  сингари  азиз  меҳрибон  ва  қадрлидир. Инсон  дунёга  келмасидан  аввал  онанинг  вужудида  улғайса,  дунёга  келганидан  кейин  эса  энди  Она  ватанда  ўниб  ўсади. Кишининг  киндик  қони  тўкилган  ер  унинг  ватани  ҳисобланади.  Мана  шу  ватанни  асраб-ардоқлаш, ҳимоя  қилиш  ҳар  бир  инсоннинг  муқаддас  бурчидир.  Юртда  Ватанни  севадиган, ардоқлайдиган  ва  ҳимоя қиладиган  мардлар  бор экан  шу  юрт  доимо  юксалиб бораверади. Ҳар  бир  миллат  учун  ўзининг  туғилиб ўсган  ватанидан  ардоқлироқ  маскан  бўлмайди”  жумлалари билан ўз сўзини якунлаб 75438-сонли ҳарбий қисм ходимлари ва барча тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади.

     Кун тартибидаги  масала юзасидан,  75438-сонли ҳарбий қисм гуруҳ командири капитан А.Тиллаев сўзга чиқиб Мустақиллик  йилларида  юртимизда  давом  этаётган  моддий  маънавий  тараққиёт  асосида  тенгликни сақлаш, иқтисодиётни  ривожлантириш  ва  халқимиз  турмуш  тарзини  янада  юксалтириш  борасида  улкан  ишларга  эришилганлиги, шу  мақсадда  1992 йил 14  январь  куни  мустақил  давлатимиз  тарихида муҳим  воқеа  юз берганлиги, худди  шу  куни  республикамиз  қуролли  кучлари  ташкил  топганлиги ҳақида гапирди.

1993 йилдан  эътиборан 14 январь  юртимизда  “Ватан  ҳимоячилари  куни “ деб  эълон  қилинди.

  

 

Баркамол авлод – юрт таянчи

26-08-2017 | Раздел: Yangiliklar

Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежида  “2017-2018  ўқув йилида таълим сифатини ошириш бўйича амалга ошириладиган самарали ишлар юзасидан ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида тақдимот”ташкил этилди.

            Таълим-бу, билим бериш, малака ва амалий кўникмалар ҳосил қилиш жараёнини, кишини ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашининг асосий воситасидир. Инсон ўз меҳнатидан қувониб, фахрланиб яшамоғи лозим. Бунда таълим – тарбиянинг аҳамияти каттадир. Тарбия – бу киши онгини муайян жамиятнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ равишда таркиб топтириш ва ривожлантириш жараёнидир. “Агар фанни улкан бир дарахт деб тасаввур қилсак, тадқиқотлар унинг илдизини ташкил этади. Зеро, илдиз қанчалик бақувват, чуқур кетган бўлса, дарахт шунчалик барқ уриб яшнайди, кўп ҳосил беради”(И.А.Каримов. “Биздан озод ва обод ватан қолсин”. 258-б.). Айниқса жамиятнининг ҳозирги тараққиёти шароитида илм-фан ютуқларисиз ҳаётий фаровонликка эришишининг имкони йўқлиги ўз исботига эга.

         Замонавий таълим сифатини кўтаришда дарс машғулотларини асосан техник воситалар, лаборатория ва амалий машғулотлар орқали олиб бориш катта самара беради.Бизнинг Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежида куни-кеча  “2017-2018  ўқув йилида таълим сифатини ошириш бўйича амалга ошириладиган самарали ишлар юзасидан ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида тақдимот” ташкил этилди. Ушбу тақдимотда  ЎМКҲТБ дан Ш.Эгамназаров, Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари О.Ҳакимов, Зарафшон ИИБ бошлиғи ўринбосари О.Қўзиев ва биринчи босқичга қабул қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари, ҳамкор ташкилотлар ўқитувчилари ҳамда ЗСКҲ Книнг раҳбарлари ва фаол ўқитувчилари иштирок этишди.

Умумтаълим фанларидан ташкил этилган тақдимотда информатика ва ахборот технологиялари фанидан  катта ўқитувчилар: Тошева М.Х., Турсунова Д.Г. ўқувчилар билан бирга тақдимотга ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда ота-оналарга компьютерда амалий машғулотлардан бир неча наъмуналар ҳамда фан бўйича эришилган ютуқлар видеолавҳа орқали намойиш этилди.

Кимё фанидан Абдиева А.И. ва Темирова О.А. ўқувчилар билан бирга тақдимотга ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда ота-оналарга лаборатория машғулотлардан бир неча тажрибаларни амалий ўтказишди, бу эса меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Физика фанидан Ташниязов И.Н. Эшмуродов И.Х. томонидан вертуал лаборатория ишлари намойиш этилди ва бу намойиштақдимот иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Уларни қизиқтирган саволларга ўқитувчилар жавоб беришди.

Умумкасбий  фанлардан ўтказилган амалий машғулотлар айниқса қизиқарли ташкил этилди. Электротехника ва электроника асослари фанидан амалий машғулотларни Рахимов Ф.М. ўқувчилари билан биргаташкил этди.

Ўқитувчи  Каримов Ф.М  автомобилларнинг тузилиши фанидан амалий машғулотларни ўқувчилар ёрдамида электрон табло орқали  намойиш этишди.               

Ўқув амалиёти дарслари қай даражада  ташкил этилганлигини муҳандис педагоглардан :Чилангарлик ўқув амалиётини ташкил этиш бўйича Азимов С.К.;Пайвандлаш ишлари ўқув амалиётини ташкил этиш бўйича мавжуд жиҳозлар ва улардан фойдаланиш бўйича  Қаландаров М.С.; Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ўқув амалиётини ташкилиш этиш учун коллежда мавжуд имкониятлардан фойдаланиш даражасини Мусурмонов А.Қ. ва Нурутов Ж.М.лар; Электр  монтаж ва созлаш ишлари бўйича ўқув амалиётларини ташкил этиш ва мавжуд имкониятларини Халилов А.М. Отаев Х.Ф.лар; Токарлик, фрезерлаш ва пармалаш ишлари ўқув амалиётини ташкил этилганлик самарадорлигини Ибрагимов Ш.Ж; Сув-газ таъминоти тизимлари қувирлари тугунлари ва деталларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ўқув амалиётларини ташкил этишни Бобожонов З.Б.; Автоматика воситаларини монтаж қилиш ўқув амалиёти дарсларини ташкил этиш имконияларини эса Рахимов Н.Н. ва Суюндиков Ж. каби муҳандис педагоглар ўз ўқувчилари  билан бирга амалий намойиш этиб беришди.

Таълим тизимида биринчи бора ташкил этилган бундай тақдимотлар ота-оналарни касб-ҳунар коллежларига бўлган ишончини оқлаш учун асосий омил бўлиб хизмат қилганлиги уларнинг билдирган фикр ва мулоҳазаларида яқҳол намоён бўлди.

Бугунги кун ўқитувчиси фақат адабиётларда ёзилганини такрорлаб турса, таълим самарасиз бўлади. Адабиётлардан ўрганилганларни ҳаёт билан боғлаб, амалий ўтказилган дарс машғулотнининг натижаси самарали бўлади.

Мамлакатимиз йилдан йилга ривожланиб бормоқда, бунда касб-ҳунар таълимининг янгидан- янги педагогик технологиялари жорий этилаётганлиги аҳамиятлидир. Унинг янада сермазмун бўлиши биз ўқитувчиларнинг асосий вазифамиз бўлиши лозим.

Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари:     Тошева М.Х. , Мухаммадиева Д.Т.
   

  

  

  

 

«Один за всех и все за одного»

25-05-2017 | Раздел: Yangiliklar

Под таким девизом прошел открытый урок по предмету русский язык на тему «Биография Александра Сергеевича Пушкина и стихотворения  « К***»,   « Я вас любил» и «На холмах Грузии»  в ЗППК в группе 112-16 по направлению «КИПиА». Урок был проведен в виде соревнования,  и группа была разделена на 3 команды, где были лидерами капитаны Киличев Сардор, Жамолов Аббос и Кудратов Киёмиддин. На уроке были использованы новые педагогические технологии, как «Двойной дневник», «Блиц-опрос» работа с  фразеологическими оборотами,  осмотр отрывка из фильма «Последняя дуэль Пушкина». Учащиеся смогли показать свои умения, навыки и знания не только по предмету русский язык, но и по изучению великого русского писателя, поэта. Приготовили свои презентации из жизни и творчества писателя,  выразительно прочли  отрывки из поэмы «Руслан и Людмила»,  романа в стихах «Евгений Онегин». Кроме этого большим интересом сыграли сюжетно- ролевые игры из жизни гения русской литературы.

  По итогам урока III команда, команда Жамолова Аббоса набрав 31 очко, заняли первое место.

     Такие занятия  проявляют интерес к урокам, развивают речь, интеллект и эмоции и конечно же уважения к бесценному труду того или иного писателя.
Преподаватель ЗППК     К. А. Яркулова 
   

 

KASB-HUNAR TA’LIMIDA INTELLEKTUAL O’YINLARNING AHAMIYATI

25-05-2017 | Раздел: Yangiliklar

Vatanimiz  O’zbekiston  jahon  ilm-faniga, ma’rifat  rivojiga ulkan  hissa  qo’shgan buyuk   olimlarni  hassos  shoirlarni, yetuk  davlat arboblarni,  mohir  musavvirlarni  yetishtirib  bergan.

     Hozirgi  kunda  yurtimizda ta’lim sohasida  katta o’zgarishlar  yuz  bermoqda. Bu  o’zgarishlar, yangilanishlar  kishi  qalbida maqsadga  muvofiq  tuyg’ularni  uyg’otmasa, u har  qanday  da’vatlarga befarq  qolaveradi. Zero,  jamiyat quruq da’vatlar, shiorlar  ostida  emas,  balki  inson  qalbi  ruhi, ma’naviyati  ehtiyoj  sezayotgan  o’zgarishlar  orqali  modernizatsiyalashdi. Ayniqsa bu o’zgarishlar kasb –hunar ta’limi sohasida katta ahamiyat kasb etmoqda. Ta’limni tubdan isloh qilish bugungi kunning asosiy vazifasi sanalmoqda.

      Yurtboshimiz  tashabbusi  bilan  yurtimizda ilm-fanga katta  e’tibor berilib,  ulug’ ajdodlarimiz  yaratgan  maktab  hozirgi  kunda yoshlar  o’rganishlari  va izlanishlari  uchun  imkoniyat eshiklarini  ochib  bermoqda.

     Shu   kunlarda  Zarafshon  sanoat kasb-hunar  kollejida bir qator fan haftaliklari tashkil etilib, unda  o’quvchilarni   umumta’lim  fanlariga   qiziqtirish maqsadida  bir  qancha intellektual  tadbirlar  o’tkazilmoqda. Jumladan  o’zbek tili  va adabiyot  fanidan uchta ochiq darslar hamda Muhammad  Yusufning    63- yilligiga  bag’ishlab  o’tkazilgan “ zakovat”  o’yini,  matematika   fanidan “ 7 7”  o’yini  esa  o’quvchilarning   intellekyual bilim  salohiyatini  oshirish  maqsadida  tashkil   etildi.

“Zakovat” intellektual  o’yinini  o’qituvchilarimiz  Muhammadiyeva Dildora Temirovna va Mirzayeva Marg`uba Yorqulovnalar tashkil  etishdi. Unda  1-bosqichning  “Zukkolar”,  2-bosqichning  “Topqirlar”  jamoalari  shoir  ijodi    asosida   o’zaro  bellashishdi. Shoir ijodi bo’yicha tayyorlangan  8ta mantiqiy, zero va videolavhali  duplet  savollari  tadbir  qatnashchilarida  katta  taassurot  qoldirdi.  Tadbir  yakunida  “Topqirlar”  jamoasi   g’olib  bo’ldi.  G`olib jamoa “Kamolot” yoshlar  ijtimoiy   harakatining  diplomiga  sazovor  bo’lishdi.

Matematika fani bo’yicha  o’tkazilgan “ 7 7”  intellektual o’yini ham  tomoshabinlarda  katta  qiziqish  uyg’otdi.  Bu tadbir  1-bosqichning  103-guruh  va  106- guruhlari  o’rtasida  o’tkazildi.   Ular “Tanishtiruv”,  “Matematika  tarixiga sayohat”,  “Sehrli  kvadrat lar”,  “Ajoyib  rassom”,  “Tanggram”,  “Domino”  o’yinlari orqali bellashishdi. Sardorlar  baxsida esa “ Moychechak  guli” o’yini  o’tkazildi.  Qizg’in    baxslar   asosida  tashkil    etilgan  bellashuvda  103-guruh  o’quvchilari  g’olib bo’lishdi.  Bellashuvni  matematika fani  o’qituvchilari Xolmatova Ozoda Olimovna va Haydarov Jasur Nurmurodovichlar tashkil   etishdi. Bunday  tanlovlar kasb-hunar egallayotgan yoshlarimizning intellektual salohiyatini yanada oshrishga katta hissa qo’shаdi.
ZSKHK matematika fani o`qituvchisi : Hatamova S.H
Ona tili va adabiyot fani o`qituvchisi: Muhammadiyeva D.                                                                                              

 

 

Одноосновные и многоосновные карбоновые кислоты.

23-05-2017 | Раздел: Yangiliklar

Карбоновыми кислотами называются органические соединение которые имеют в молекуле карбоксильную группу(COOH). Если в молекуле содержится  одна карбоксильная группу то называется одноосновной, если две карбоксильных групп двухосновной. Карбоновые кислоты могут быть соединены с различными углеводородными радикалами – предельными, непредельными и ароматическими.  Общая формула карбоновых кислот:

Номенклатура. Многие карбоновые кислоты имеют тривиальные название. Н – р, HCOOH –муравьиная кислота

                 CH3COOH – уксусная кислота

                 CH3CH2COOH – пропионовая кислота

                 CH3CH2CH2COOH – масляная кислота

                 CH3CH2CH2CH2COOH – валериановая кислота.

А также, карбоновых кислот можно назвать с рациональной номенклатурой. Для этого, нужно добавить слова «карбоновая кислота» к нужным радикалам. Н – р,

CH3COOH – метан карбоновая кислота

CH3CH2COOH – этан карбоновая кислота.

Физические свойства.

Низшие представители карбоно­вых кислот при обычных условиях — бесцветные жидкости, имеющие резкий запах. Высшие члены ряда, начиная с С9Н19 — твердые вещества. Муравьиная, уксусная и пропионовая кислоты — хорошо растворимые в воде, смешиваются с ней в любых отношениях. Другие жидкие кислоты ограниченно растворимы в воде. Твердые кислоты в воде практически нерастворимы. С увеличением молекулярной массы кислот повышается их температура кипения и понижается плотность. По сравнению со спиртами карбоновые кислоты имеют более вы­сокие температуры кипения, что можно объяснить ассоциа­цией молекул кислот за счет водородной связи.

Преподаватель:            Абдиева А.И.

  

 

OCHIQ DARSLAR SIFAT VA SAMARADORLIK OMILI

11-05-2017 | Раздел: Yangiliklar

2017-2021 yillarda O'zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo'nalishi bo'yicha Harakatlar strategiyasi ishlab chiqildi. Harakatlar strategiyasining “Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yilida qabul qilingani bejiz emas. Zero, unda xalqimizning istiqbolini belgilab beruvchi ustuvor yo’nalishlar qamrab olingan.

 “Ijtimoiy sohani rivojlantirish” deb nomlangan to’rtinchi yo’nalish aholi bandligini oshirish, fuqarolarni ijtimoiy himoya qilish va ularning salomatligini saqlash hamda umumiy o’rta ta’lim, o’rta maxsus va oily  ta’lim sifatini yaxshilash, ularni rivojlantirish chora-tadbirlarini amalga oshirishni nazarda tutadi. Ta’lim jarayoninhi samarali tashkil etishda ilg’or pedagogik texnologiyalardan unumli foydalanish bugungi kun o’qituvchisining asosiy vazifasidir. Pedagogikada “Ustoz-shogird” an’analari asosida olib boriladigan ishlar ta’lim jarayonida sifat darajalarini ko’tarishda muhim omil sanaladi.Ta’lim sifatini yaxshilashda va samaradorligini oshirishda Keys, Loyiha va interfaol usullardan keng foydalanilmoqda. Kuni kecha Zarafshon sanoat  kasb-hunar kollejida ham turli amaliy ishlar olib borilmoqda. Shu jumladan “Tilshunoslik” kafedrasi ona tili va adabiyot fani o’qituvchilari Muhammadiyeva Dildora Temirovna va Mizayeva Marg’uba Yorqulovnalar tomonidan noan’anaviy ochiq darslar tashkil etildi.

                Dildora Temirovnaning O’tkir Hoshimovning “Bahor qaytmaydi” asaridagi Alimardon, Anvar, Muqaddam obrazlariga tavsif mavzusida o’tkazilgan ochiq darsi “LOYIHA” texnologiyasi asosida tashkil etildi va o’quvchilarning mustaqil fikrlashiga erishildi. O’quvchilar tomonidan “KIM CHAQQON” metodida yozuvchining hayot yo’li, ish faoliyat, asarlari va mukofotlari haqida ma’lumotlarni to’rt guruh vakillari navbatma-navbat aytib o’tishdi, keyingi metod “QULF- KALIT” bo’lib bunda yozuvchi  asarlaridagi Onalar timsolini berilgan parchalardan aniqlashdi. Mustahkamlashda  “MUAMMOLI VAZIYAT” jadvali to’ldirildi va qahramonlar xarakteri bugungi kun yoshlari nuqtai nazari bilan baholandi. Bu esa o’quvchilarni tarbiya, odob-axloq yuzasidan mustaqil fikr yuritishga undadi.

Marg’uba Yorqulovnaning A.Oripov hayoti va ijodi yuzasidan tashkil etilgan ochiq darsida esa “BILIMDONLAR O’LKASIGA SAYOHAT”, “HA…YO’Q” o’yinlari, “AQLIY HUJUM”ning bir nechta ko’rinishlari qo’llandi. O’quvchilar o’rtasida tashkil etilgan “BAHRUBAYT” bugungi kun yoshlarining shoir ijodiga bo’lgan qiziqishining yuqori darajadaligini namoyon qildi.Bu dars o’quvchilarda katta qiziqish uyg’otganligi bois shoir she’rlariga bastalangan qo’shiqlar ham o’quvchilar tomonidan ijro etildi.

                Turli ko’rgazmali vositalar orqali tashkil etilgan bu ochiq darslarning mazmun-mohiyati, o’quvchilarning faol ishtiroki ushbu darslarni kuzatish uchun kirgan o’qituvchilarda katta taassurot qoldirdi hamda yosh o’qituvchilarimiz uchun katta mahorat maktabi bo’ldi.Ayniqsa, o’quvchuilarning fanga bo’lgan qiziqishi va salohiyatini oshirdi.
 

 


Foydali resurslar




Axborot-resurs markazi




Авторизация



Забыли Пароль?   Регистрация